"Лион" ярим ҳимоячиси Корентин Толиссо "ПСЖ"га қарши Франция кубоги финали олдидан фикр билдирди.
“Жаҳон чемпионати ва Чемпионлар лигаси финалида ғалаба қозониш ажойиб бўлди, бу мени сайёрадаги энг бахтли одамга айлантирди.
Лекин сизни тарбиялаган клуб, сиз доимо қўллаб-қувватлаган клуб билан нимадир ютиш... кумирларим каби совринни кўтариш - бу менинг энг катта орзум деб ўйлайман", - дея Толиссонинг сўзларини келтиради «Лион» матбуот хизмати.