«Лацио» ярим ҳимоячиси Матиас Веcино Америка Кубоги яқинлашаётганига қарамай, терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди.
32 ёшли уругвайлик ярим ҳимоячи жорий мавсумда римликлар сафида жамоанинг фойдали ва тажрибали аъзоси эканлигини исботлади.
«Лацио» билан 2025 йилнинг июнигача шартнома имзолаган Веcино клуб сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 1907 дақиқада 7 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
La Lazio Siamo Noi хабарига кўра, Уругвайда Весино яқинлашиб келаётган Америка Кубогига қарамай, терма жамоадан кетишга ва фақат клубдаги фаолиятига этибор қаратишга қарор қилгани ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади.
Сабаблари шахсий муаммолар билан боғлиқ ва яқин кунларда бунинг расман эълон қилиниши кутилмоқда, аммо бу доимий қарорми ёки шунчаки бўлажак турнир учунми, ҳозирча номаълум.