Рональд Араухо Хавининг кетиши туфайли "Барселона" билан шартномасини узайтириши мумкин.
Каталония клуби раҳбарияти 25 ёшли ҳимоячи билан шартномани узайтиришдан манфаатдор ва бир неча ҳафта олдин унга таклиф тушган эди. Бироқ уругвайлик ҳеч қачон жавоб бермади.
Хави "Барселона" бош мураббийлигидан кетганидан кейин шартномани узайтириш имконияти сезиларли даражада ошди, деб ёзади Marca.
Каталонияликларнинг собиқ бош мураббийи Араухо билан муносабатлари таранг эди.
Араухо "Барселона" ҳақиқатан ҳам кейинги мавсумда яхшиланиб, рақобатбардош бўла оладими ёки йўқлигини кўришни кутмоқчи.
Агар шундай бўладиган бўлса, уругвайлик футболчи клуб билан шартномасини узайтириши мумкин, аммо жамоа ҳозирги даражасини сақлаб қолса, катта эҳтимол билан Араухо бошқа клубга ўтади.