"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ижтимоий тармоқларни вақтинча тарк этишини маълум қилди.
"Бир неча ҳафтага ижтимоий тармоқларни тарк этиш вақти келди. Ўзим учун ҳам, жамоам учун ҳам оғир мавсумдан сўнг дам олишни ва руҳий жиҳатдан тикланишни режалаштирганман.
Қийин даврда мени қўллаб-қувватлаган мухлислардан миннатдорман. Биз биргамиз", - деб ёзган футболчи.