«Шахтёр» клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян жамоани тарк этиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди.
«Мен «Шахтёр» футболчисиман ва бундан жуда хурсандман. Клуб билан шартномам 2015 йилгача амал қилади.
Клубдан кетишим ҳақидаги хабарларга келадиган бўлсак, бу шунчаки талабалар билан учрашув чоғидаги суҳбат эди. Улардан бири менга ҳазил тариқасида савол берди ва мен саволга жавоб қайтардим.
Мени нотўғри тушунишган, гапларимни тўғри талқин этишмаган»,-дейди футболчи.