Кириш Регистрация
21/06 00:00 Испания 1-0 Италия
21/06 05:00 Аргентина 2-0 Канада
21/06 18:00 Словакия 1-2 Украина
21/06 20:00 ОКМК 4-2 Пахтакор
21/06 20:00 Бунёдкор 1-1 Олимпик
21/06 21:00 Польша 1-3 Австрия
22/06 00:00 Нидерландия 0-0 Франция
22/06 05:00 Перу 0-0 Чили
22/06 18:00 Грузия - Чехия
22/06 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
22/06 20:00 Динамо - Андижон
22/06 21:00 Туркия - Португалия
23/06 00:00 Бельгия - Руминия
23/06 03:00 Эквадор - Венесуэла
23/06 06:00 Мексика - Ямайка
24/06 00:00 Шотландия - Венгрия
24/06 00:00 Швейцария - Германия

Globe Soccer Awards мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади

Баҳо:
+ | -

Globe Soccer Awards маросимида энг яхшилар тақдирланди.

“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Килиандан ташқари ушбу соврин учун Жуда Беллингем (“Реал”), Филип Фоден (“Манчестер Сити”), Антуан Гризманн (“Атлетико”), Серу Гирасси (“Штутгарт”), Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”), Ҳарри Кейн (“Бавария”), Лаутаро Мартинес (“Интер”), Родри (“Манчестер Сити”), Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”), Бернарду Сильва (“Манчестер Сити”) ва Винисиус Жуниор (“Реал”) кураш олиб борганди.

Мбаппе жорий мавсум “ПСЖ” сафида барча мусобақаларда 48 та ўйин ўтказиб, 44 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.

“Манчестер Сити” эса 2023/24 йилги мавсумда Европанинг энг яхши клуби совринини қўлга киритди.

“Шаҳарликлар” “Байер”, “ПСЖ”, “Интер”, “Аталанта”, “Спортинг”, “Барселона”, “Реал”, “Арсенал” ва “Жирона” каби клубларни ортда қолдирди.

Пеп Гвардиола шогирдлари жорий мавсум Англия чемпионлигини қўлга киритди ва Англия Кубоги финалига қадар етиб борди.

“Барселона” футболчиси Ламин Ямал мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

Шунингдек, соврин учун Ямалдан ташқари Жуд Беллингем, Эдуардо Камавинга (иккаласи ҳам “Реал”), Коул Палмер (“Челси”), Жамал Мусиала (“Бавария”), Рико Льюис (“Манчестер Сити”), Уоррен Заир-Эмери (“ПСЖ”), Жоау Невеш (“Бенфика”), Кобби Майну (“Манчестер Юнайтед”) ва Пау Кубарси (“Барселона”) каби футболчилар номзоди қўйилган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:19, 29.05.2024.
Ўқилди: 1778 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.