Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

БОКС. «Олтин водий» турнири кучли боксчиларни намоён қилди

Баҳо:
+ | -

Андижон олимпия захиралари спорт коллежи спорт манежида бўлиб ўтган ҳаваскорлар ўртасидаги III анъанавий халқаро бокс турнири ўз ниҳоясига етди. Унда Хитой, Қозоғистон ва Ўзбекистон мамлакаттлари чарм қўлқоп усталари ўз махоратларини намойиш этдилар.

Ўзбекистон номидан иштирок этган мезбонлар икки жамоа билан қатнашди. Андижон вилояти термаси ва Асака тумани термаси. Ушбу турнирда илк бор қизлар ҳам иштирок этишди.
Ушбу турнир хақида Хитой жамоаси бош мураббийи Танг Гуан Та қуйидагича фикрларини билдирди:

— Бизда Ўзбекистон ва унинг халқи хақида ажойиб таассуротлар қолди. Хусусан, андижонликлар жуда ҳам меҳмондўст экан, мен бу хақда танишларимдан жуда кўп марта эшитгандим. Шу сабабли ҳам ушбу турнир баҳона шаҳар билан яниқроқ таниши учун эртароқ юртингизга ташриф буюрдик.

Ёзда бизда бутунхитой ўйинлари бўлиб ўтади. Андижонга келишдан асосий мақсад ҳам ўша турнир учун тайёргарлик кўриш эди. Мен жамоамнинг иштирокидан кўнглим тўлди дея оламан. Ушбу баҳсларда ўзбекистонлик боксчилар ўзларининг маҳоратларини кўрсатиб биз учун катта тажриба мактабини ўтаб беришди.

Бизнинг делегацияда 12 йигит ва 4 қиздан иборат эди, — деб Қозоғистон жамоаси бош мураббийи Мухтар Бердинметов ўз фикрларини билдира бошлади. — Финалгача уч йигитимиз ва бир қизимиз етиб келди. Бундай натижа билан бемалол фахрланса бўлади. Мени Андижонда биринчи марта бўлишим, аммо андижонликлар билан аллақачон танишганман. Сизларнинг йигитларингиз бир неча марта Чимкентга турли хил турнирларда иштирок этиш учун боришган. Ҳар икки давлат бокс мураббийлари ўртасида анъанавий тарзда тажриба алмашиб келинган. Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек халқини ўтган Наврўз байрами билан чин дилдан табриклайман.

Шундай қилиб "Олтин водий" халқаро турнири ўз нихоясига етди. Андижонлик спортчилардан Шаҳноза Низомова, Жавлон Эшматов, Отабек Ибрагимов ва Фаррух Каримов фахрли ўринларни эгалашди.

Тўлқин Умаров

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:30, 29.03.2013.
Ўқилди: 4896 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.