Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Максим Шацких: "Аввалги "Пахтакор"ни унутинг"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперкубоги-2024 учун кечган баҳсда "Насаф"га пенальтилар сериясида мағлуб бўлган "Пахтакор" клуби бош мураббийи Максим Шацких ўйин ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Кеча айтганимдек, бугун мухлисларга шоу ташкил қилиб бердик. Ўйиндан олдин айтган гапимнинг уддасидан чиқдик. Мухлисларга ёқадиган ўйин қилиб бердик. Афсус, хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик. Керак бўлмаган жойда футболчимиз тўпни олдирди ва яна гол ўтказиб юбордик. Пенальтилар серияси эса, албатта лотерея. Бунинг учун футболчиларни койимайман. Борларини бериб ўйнашди ва бугун кўрганингиздек ёмон ўйнамадик.

"Насаф" бирданига тўрт нафар футболчини алмаштираяпти. Афсуски, менда бундай имконият йўқ. Биргина футболчини майдонга туширдик. Уни ҳам футболчимиз жароҳат олиб майдонга йиқилгач мажбуран алмаштирдик. Захирада ўйинни кучайтира оладиган ўйинчининг ўзи йўқ. 19-20 ёшли футболчилар билан ўйнаяпмиз. Шундай бўлсада, бугун уларнинг ўйини менга манзур бўлди. Ўзларининг шижоатларини ва маҳоратларини кўрсатишди.

Албатта, ёзда жамоага янги футболчиларни олиб келмасак бўлмайди. Таркибни кучайтиришимиз керак. Ҳозир таркибда 11-12 нафар футболчи бор. Қолган ёшлар ҳозир бизга ёрдам берадиган даражада эмас. Ротация қилмасак бўлмайди. Сентьябрдаги халқаро ўйинлар олдидан албатта, таркибга янги футболчиларни қўшамиз.

Мавсум аввалида раҳбарият билан гаплашдик. Ёшларга кўпроқ эътибор қаратиладиган янги жамоа тузадиган бўлдик. Аввалги "Пахтакор"ни унутинг. Бу бутунлай янги моделдаги жамоа. Раҳбарият билан шунга келишдик. Шундай бўлсада, жамоа курашаяпти, олдинга интилаяпти. Кучли рақибларга қарши тенгма-тенг ўйнаяпти.

Холдорхонов ўзига бўлган талабларни бироз тушириб юборгани учун жамоанинг ёшлар таркибига тушириб юборилди. Унинг қайдномага киритилмаганининг сабаби шу.

Пеналтилар сериясида зарба берадиган футболчиларни мен танламадим. Ўзлари танлашди. Ким тепишга тайёр бўлса тепади. Ўзига ишонган футболчи тепсин. Буни ўзлари ўзаро келишиб ҳал қилишса яхшироқ. Бунга аралашмадим", - деди Шацких.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 07:11, 30.05.2024.
Ўқилди: 4194 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.