Россиянинг “Краснодар” клуби дарвозабони Матвей Сафонов фаолиятини Франциянинг “ПСЖ” клубида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда Инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлар орқали хабар бермоқда.
Журналистнинг фикрича, парижликлар раҳбарияти июнь ойида 25 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолайди. Битимнинг аниқ вақти эълон қилинмаган.
Аввалроқ матбуотда "ПСЖ" ва Сафонов ўртасидаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар давом этиши ҳақида хабар берилганди. Потенциал трансфер суммаси тахминан 20 миллион еврони ташкил қилади.