Суперлига 10-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Яхши ўйин, яхши рақиб. "Локомотив"га қарши баҳсда кўплаб хатоларга йўл қўйган эдик. Шу сабабли бу беллашувга яхши тайёргарлик кўришга интилдик. Тўпни назорат қилиб, ҳужумларни зарба билан якунлашни мақсад қилган эдик. Ўйлайманки, йигитлар буни уддалай олишди.
"Локомотив" билан беллашувда 14 та хатони таҳлил қилдик. Бугунги учрашувнинг 30-дақиқасида ҳам бундай хатолар қилдик. Рақиб ҳам бугун яхши ўйнади. Шунингдек, учрашувга тайёргарлик кўриш учун бир кун камроқ вақтимиз бор эди.
Дориев қайси футболчимизнинг зонасида пайдо бўлса, ўша футболчи унга қарши ўйнаши кераклигини айтгандим. Қўшимча режа ва персонал ҳимоя бўйича ҳеч қандай режамиз йўқ эди. Ким унга яқинроқ бўлса, ўша футболчи уни ёпиши керак. Биз ўзимизнинг ўйинмизни яхшилашимиз керак. Рақиб футболчилари ҳақида ўйлашга вақт йўқ".