UFC президенти Дана Уайт россиялик жангчи Ислом Махачевнинг UFC 302 турнирида Дастин Порье билан дуелдаги ғалабасидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
У биринчи рақамли pound-for-pound рейтинги (вазн тоифасидан қатъий назар энг яхши жангчи) ҳақида гапирди.
"Ислом - барча даврларнинг энг буюк жангчиларидан бири, аммо Жон Жонс фаол бўлиб қолаверар экан, мен уни pound-for-pound бўйича биринчи рақамли деб биламан", деди Уайт тадбирдан кейинги матбуот анжуманида.