"Реал" ҳимоячиси Начо Фернандес МЛСга ўтмайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, катта эҳтимол билан 34 ёшли футболчи Саудиянинг "Ан-Наср" клубига ўтади. Аввалроқ Начо собиқ жамоадоши Криштиану Роналду билан гаплашгани хабар қилинганди.
Тахминларга кўра, уни "Ан-Наср"га ўтишга португалия футболчи кўндирган. Начо бутун фаолиятини "Реал Мадрид"да ўтказган. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 45 та ўйинда қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширган.
Ҳимоячининг клуб билан шартномаси июнь ойи охирида тугайди. Олдинроқ "Реал" президенти Флорентино Перес Начони сақлаб қолишдан хурсанд бўлишини тан олганди.