Ҳужумкор ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев май ойида ЦСКАнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Бу ҳақда Москва клуби матбуот хизмати хабар бермоқда. Ўтган ой 20 ёшли Файзуллаев Россия чемпионати ва кубогида олтита ўйин ўтказиб, битта гол ва учта голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, ЦСКА Россия Премьер-лигасида олтинчи ўринни эгаллади. Аббосбек Файзуллаев "Пахтакор"дан ўтганидан сўнг ўтган ёздан бери "армиячилар" жамоасида тўп тепмоқда.