Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг сотилишига умуман қарши эмас.
Журналист Давид Бернабеу берган маълумотларга кўра, немис мутахассиси нидерландияликни қўйиб юборишга тайёр, бироқ бир шарт билан.
Маълум қилинишича, Де Йонгни "Барселона" жуда фойдали таклиф қабул қилсагина, кетишига рухсат беради.
Флик шунингдек, тушган пул юқори савияли ярим ҳимоячи сотиб олишга сарфланишини ваъда қилиш керак.
Эслатиб ўтамиз, икки йил аввал де Йонг «Барселона»ни тарк этишдан бош тортган эди, гарчи «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» футболчи учун 90 миллион евро тўлашга тайёр бўлган бўлса ҳам.