Кириш Регистрация

Килиан Мбаппе: «Улар юзимга қараб, “ПСЖ”да ўйнамаслигимни айтганди»

Баҳо:
+ | -2

Килиан Мбаппе “ПСЖ”дан кетиши, “Реал”да ўйнаш орзуси бўлгани ҳақида гапириб ўтди.

"Улар юзимга қараб “ПСЖ”да бошқа ўйнамаслигимни айтди. Луис Энрике ва Луиш Кампуш мени қутқарди, уларсиз мен бошқа майдонга тушмас эдим. Шунинг учун мураббий ва спорт директори олдида қарздорман.

Фаолиятимни яхши таҳлил қиладиган одам сифатида мен ушбу мавсумда ўз стандартларимдан пастроқ ўйнаганимга ишонаман. Ўйнаганимнинг ўзи фахрланишимга сабаб эди. Кейинги мавсумда бундай ўйин кўрсатишим мумкин эмаслигини ҳам биламан.

“ПСЖ”да бахтли эмасдим. Бироқ мени ҳимоя қилган инсонлар бор эди. Мураббий, футболчи ва ходимлар мени қўллаб-қувватлади.

Камида кейинги 5 йил мен “Реал” футболчиси бўламан. Жуда катта орзуим амалга ошди. Жуда хурсандман ва улкан фахр туяман. Дунёдаги энг яхши клубга ўтяпман", — деди Килиан Мбаппе.

Футболчининг “Реал” билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Ўтган мавсумда франциялик ҳужумчи “ПСЖ” сафида 48 та ўйин ўтказиб, 44 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 00:04, 05.06.2024.
Ўқилди: 6930 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7116]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3462]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3245]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3032]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2176]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2160]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2067]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2001]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1951]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик