Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Люксембург билан ўртоқлик ўйинидан сўнг ҳужумчи Килиан Мбаппе ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Уч ранглилар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди, 25 ёшли форвард битта гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.
“Мбаппе – буюк етакчи. Психологик ва жисмоний жиҳатдан у кам ўйнашга одатланмаган; Аммо у нима қилиш кераклигини билади.
Килиан ҳафта давомида яхши ўрнак кўрсатди", - деди мутахассис.