ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Туркманистон (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида...
"Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайман. Ўйиндан олдин ҳам айтган айтганимдек, вазифани бажарган бўлсак ҳам, Туркманистонни ўз майдонимизда мағлуб этишимиз керак эди. Барча футболчилар ўз клубида яхши ўйнашмоқда ва ишончли ғалабага эришдик деб ўйлайман.
- Олимпиадага бориш ниятингиз борми? Агар турнирга бориш истаги бўлса, клубингиз рухсат бериши мумкинми?
- ЎФАдан клубимга хат юборишибди, Олимпиадага олиб боришимиз мумкин деган маънода. Олимпиадада ўйнаш имконияти ҳар доим ҳам бўлавермайди, масалан, учрашувлар ПСЖни уй стадионида бўларкан. Бундай тарихий ҳолатлар камдан кам бўлади, худди мен Роналду билан бирга ўйнаганим каби. Бу ҳолат фақат менда бўлган (кулади). Шу боис, агар Олимпиадага олиб кетишса албатта бораман.
- Навбатдаги ўйин 11 июнь куни Эронга қарши ўтади. Сиз ва Ўрунов Эрон чемпионатида ўйнаяпсизлар. Бу терма жамоа учун фойдалими ёки зарарли?
- Эрон чемпионатида олдинроқ кўпроқ футболчиларимиз ўйнаши керак экан. Уларга олдин юқори баҳо берар эканмиз. Эрон футболчилари бизга қарши бор кучи билан ҳаракат қилиши аниқ.
- Иккинчи таймда Ўрунов билан бирга жуда яхши тушуниб ўйнадинглар. Бу мураббий кўрсатмаси бўлдими?
- Остон билан доим бир-биримизни яхши тушунганмиз, ҳамма мендан креатив паслар кутади. Биринчи бўлимда Элдор ҳужумда бир ўзи қолиб кетди, иккинчи таймда эса тўрт ҳимоячи тактикасига ўтдик ва ҳужумкорлигимиз ошди", – деди футболчи.