Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Акмал Шораҳмедов: «Жанубий Кореяга ғалаба учун борамиз»

Баҳо:
+ | -

Кеча "Футбол шарҳи" меҳмони бўлган Акмал Шораҳмедов Ливан терма жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўша куни стадионда жудаям ажойиб атмосфера ҳукм сурди. Бунда муҳитни ҳеч бир мамлакатда, ҳеч бир стадионда кўрмаганман. Мухлислар бизни шунақанги қўллаб-қувватлашдики, бундай ўйинда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Майдон ҳолати оғир бўлишига қарамасдан бутун ўйин давомида бирортамизда чарчоқ ёки оғриқ сезилмади. Мухлисларнинг олқишидан руҳланиб ўйнадик. Бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб турганликлари учун уларга алоҳида миннатдорчилик билдираман", дейди ҳимоячи.

"Бунёдкор" футболчисининг фикрича, терма жамоа футболчилари Ливан билан ўйин арафасида катта босим остида қолишган.

"БАА билан ўйинда мағлубиятга учраганимиз учун Ливан билан ўйингача катта босим остида қолдик. Шукрки, Ливанни ютиб олган бўлсак-да, 1-2 кун давомида ўзимга кела олмадим. Руҳий чарчоқ сезилди. Шунинг учун Миржалол Қўшақович "Гулистон" билан ўйинда менга дам берган бўлсалар керак", дейди Акмал.

Ҳимоячининг таъкидлашича, терма жамоа Жанубий Кореяга фақат ғалаба умидида ташриф буюради.

"Биз ҳар бир ўйин якунланиши билан кейинги ўйин ҳақида ўйлай бошлаймиз. БАА билан ўйиндан кейин Миржалол Қосимов кийиниш хонасига кирди ва бу ўйинни тезроқ унутиб, Ливан билан ўйинга тайёргарликни бошлашимиз лозимлигини таъкидлаб ўтди. Ливанга қарши ўйинда эса ҳакамнинг ўйин якунлангани ҳақидаги хуштаги янграши билан энди бор эътиборимизни Жанубий Кореяга қарши ўйинга қаратдик. Биз Кореяга фақат ғалаба учун борамиз. Ҳозирги кунда Жанубий Кореяни мағлуб этиш сенсация ҳисобланмайди. Бу жамоани ютса бўлади. Буни барчамиз яхши ҳис қилиб турибмиз", дейди Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:14, 02.04.2013.
Ўқилди: 5845 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3765]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2878]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2001]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1878]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1856]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1606]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1564]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1503]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1491]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1340]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.