"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Луи ван Галнинг фикрича, клуб Эрик тен Хагни бош мураббийликдан бўшатиши керак эмас.
"Тен Хаг қолиши керакми? Ҳа албатта. У, худди мен каби, кўпроқ вақтга муҳтож. Мендан олдин 20 йил давомида ҳеч ким қилмаган Англия кубогини ҳам ютганман [аслида – 12]. Ундан аввалги йили улар Чемпионлар лигасига ҳам йўл олишганди.
Шунинг учун мен тен Хагни ишдан бўшатиш керак деб ўйламайман. Унга кўпроқ вақт керак. Ҳа, уни танқид қилиш учун кўп сабаб бор, лекин у яхши мураббий эканлигини ҳам кўрсатди”, - деди ван Гал Sky Sports нашрига.
"Манчестер Юнайтед" сўнгги Англия чемпионатини саккизинчи ўринда якунлади.