Кириш Регистрация

Эндрик Пеленинг натижасини такрорлади

Баҳо:
+ | -

"Реал" ҳужумчиси Эндрик Пеленинг муваффақиятини такрорлади.

Июль ойида Мадрид клубига келиб қўшиладиган 17 ёшли ҳужумчи Мексикага қарши ўртоқлик ўйинида (3:2) Бразилиянинг 96-дақиқада ғалаба голига муаллифлик қилди.

“Палмейрас”да ўйнаган Эндрик 18 ёшга тўлгунга қадар Бразилия терма жамоаси сафида кетма-кет учта ўйинда гол урди. Илгари бунга фақат Пеле эришган - 1957-1958 йилларда.

Бу йил Эндрик Англия (1:0) ва Испания (3:3) термаларига ҳам гол урди. Ҳар учала ўйинда ҳам ҳужумчи захирадан майдонга тушди.

Киритилди: 18:59, 09.06.2024.
Ўқилди: 1481 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.