Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Педрига қўяётган талаблари ҳақида гапирди.
Шанба куни "Барселона" ярим ҳимоячиси "қизил фурия"нинг Шимолий Ирландияга қарши ўртоқлик учрашувида (5:1) дубл қайд этди.
21 ёшли футболчи учун бу терма жамоа сафидаги илк голлардир.
"Мен Педрининг рақиб жарима майдончасига яқинроқ ҳаракат қилишини истайман. Унинг Испания терма жамоасидаги вазифалари "Барселона"дагидан фарқ қилади", - дея де ла Фуэнтенинг сўзларини келтиради Barca Times.