Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Футзал. Артур Юнусов терма жамоамизга омад тилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг собиқ аъзоси, 2013-2018 йилларда сардор бўлган Артур Юнусов терма жамоамизга омад тилади. 

"2016-йилги Осиё кубогида Ироқни енгач, мен ўзимни дунёнинг энг бахтли инсони сифатида ҳис қилганим ёдимда.

Чунки бу ғалаба бизнинг шунча йиллик меҳнатимиз ва орзумиз саналган Жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этган эди.

Чунки биз неча йиллар давомида кучлилар сифатида эътироф этилсак-да, бу йўлланмани қўлга кирита олмаётган эдик.

Бу биз учун жуда катта ютуқ бўлган. Айниқса мен учун. Чунки узоқ муддатли тикланишдан сўнг футзалга қайтган пайтларим эди. Бу узоқ муддатли тайёргарлик маҳсули.

Биз мазкур йўлланмани қўлга киритгач, ўзимизни еттинчи осмонда ҳис қилган эдик. Балки шу сабаб ҳам дебют Жаҳон чемпионатидаги натижаларимиз у қадар юқори бўлмагандир. Лекин нима бўлганда ҳам биз тарих ярата олдик.

Ҳозирги терма жамоа ҳақидаги фикрларим ижобий. Осиё чемпионатида улар Испаниялик мураббий бошчилигида яхши ўйин намойиш этишди.

Бир қанча ёшларнинг янада ўсаётгани сезилди. Умид қиламанки, улар Жаҳон чемпионатида янада кучли ўйин кўрсата олишади.

Улар гуруҳдан чиқишлари шарт. Бу энг минимум вазифа. Максимуми эса медалларга эга чиқиш. Биз ўз майдонимизда ўйнаймиз шу сабаб ҳам мақсадни юқори қўйса бўлаверади.

Яна бир ютуғимиз бу мухлислар мададини ҳис қила олишдир. Мухлисларнинг учрашувларда ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаши бизга куч бағишлаши аниқ. Тарихий мундиалда йигитларга омад тилаб қоламан", – деди Юнусов. 

Киритилди: 22:32, 09.06.2024.
Ўқилди: 821 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.