Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Александр Станоевич: «Гуруҳда «Бунёдкор» ва «Поханг» фаворит, бироқ бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият кўпроқ»

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор» ва «Бейцзинг Гуоан» учрашувидани кейинги матбуот анжуманида дастлаб Александр Станоевич иштирок этди.

— Биринчи навбатда майдно ҳақида гапирмоқчи эдим. У жудаям юмшоқ ва бугун яхши ўйин кўрсатишимизга халақит берди. «Бунёдкор»да ҳам, бизда ҳам имкониятлар бўлди. Бироқ ундан фойдалана олмадик. Ўйлашимча, дуранг энг адолатли натижа эди бугунги учрашув учун.

— Егор Кримец жарима зарбаларини яхши амалга оширарди. Буни билармидингиз? Жамоангизда жуда кўп стандартлар вазиятлар бўлди. Бироқ фойдалана олмадингиз...
— Егорни бу қобилиятидан хабарим бор. Бироқ бугун юкланган асосий вазифа ҳимояда ўйнаш эди. Олдинга ўтиб жарима зарбаларини амалга ошириш учун олдинга бориб ортга қайтиши керак бўларди. Бу эса ўйин амалиёти кам футболчи учун қийин бўларди.

— Нимага бугун рақиб жарима майдони олдида кўп очиқ зоналарда бўлса-да, ҳужумга ўтмадингиз?
— Асосий мақсад кучни тежаб, гол ўтказиб юбормоқчи эмасдик. Хитой чемпионати ва ОЧЛда ҳали ўйинларимиз кўп. Бугун шунга қараб тактика танладик.

— Бейцзингдаги ўйинда сизга нима ёрдам беради деб ўйлайсиз?
— Биринчи навбатда камида Фредерик Канутенинг сафимизга қайтиши бўлади. Шунингдек, Хитойдаги мухлислар ҳам катта ёрдам беришади. Сабаби Хитойдаги учрашувларда фантастик атмосфера юзага келади. Албатта, шу билан бирга «Бунёдкор»нинг меҳмонда яхши ўйнашини ҳисобга олиб эҳтиёткорликка ҳам эътибора қаратамиз.

— Бугун рақиб ва ўз жамоангиздан яхши ҳаракат қилган ва аксинча ёмон ўйин кўрсатган футболчиларни кўрсатиб бера оласизми?
— Ёмон футболчи ҳақида гапириш қийин. Ўз жамоамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, Егор Кримецни эътироф этган бўлардим. Рақиб жамоада эса Пишур ва Блажич.

— Трибунадан туриб кузатиш қанақа бўлди?
— Бу жамоада мураббий сифатида қисқа вақтдан бери ишлаётган бўлсамда, узоқ йиллардан бери ҳамкорлик қилиб келганман. Захира ўриндиғида ўтирмасамда, стадиондан туриб бир-биримизни тушунишимиз қийин бўлмади. Бу фаолиятимдаги биринчи бундай ҳолат. Бошқа қайтарилмаслигига ҳаракат қиламан.

— «Хиросима» бугун мағлубиятга учради. Энди бу жамоанинг имкониятини қандай баҳолайсиз?
— Ўз уйида мағлуб бўлиши бироз кутилмаган ҳол бўлди. Лекин «Поханг» ва «Бунёдкор»ни ўтган йили ярим финалга чиққанини ҳисобга олсак, улар гуруҳда фаворит саналишади. «Поханг» шу мантиққа кўра ғалабани қўлга киритган деса бўлади. «Санфречче» бугунги мағлубият натижасида деярли имкониятини йўқотиб бўлди. Биз эса қолган уч учрашувнинг иккитасини ўз уйида ўтказади. Мухлислар қўллаб-қувватлаши остида кейинги ғалаба қозониб кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритамиз деб ўйлайман.

— Майдоннинг ҳолати кимнинг фойдасига ишлади?
— Бундай чиройли стадионга бундай майдон ярашмаган. Сабаби чим ҳаддан зиёд юмшоқ. Бу ҳар қандай жамоага ноқулайлик туғдиради.

— Ўйин давомида ёрдамчи мураббийларингиздан бири қанот ҳакамига эътироз билдирди...
— Бу — футбол. Унда ҳиссиётли вазиятлар бўлиб туради. Ёрдамчим ўша вазиятда қоида бузилмаган деб ҳисоблаб жаҳли чиқиб кетди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:20, 02.04.2013.
Ўқилди: 4299 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.