Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Эрик Геретс: «Пахтакор»ни енгиш — бажариб бўлмайдиган вазифа эмас»

Баҳо:
+ | -

"Лахвия" - "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар вакиллари қатнашишди.

Эрик Геретс:
— Чемпионатдаги охирги учрашувни 2 кун аввал “Ал-Арабий”га қарши ўтказдик. Мавсумнинг муҳим палласида ҳар 3-4 кунда бир майдонга тушяпмиз. Футболчиларда жисмоний чарчоқни кўриш мумкин. Лекин Чемпионлар лигаси уларга руҳий мадад беради. Чунки унда қитъанинг кучли клублари иштирок этади. Рақиб эса кучли жамоа. Буни уларнинг гуруҳда пешқадамлик қилаётгани исботлайди. Лекин “Пахтакор”ни енгса бўлади. Бу бажариб бўлмайдиган вазифа эмас. Фақат тўғри ўйнасак бўлгани. 2 турда 4 очко тўплаганимиз ҳам шогирдларимга бу ўйин арафасида қўшимча мадад беради.

Миллий чемпионат билан ОЧЛ ўйинлари ўртасида катта фарқ бор. Бу ерда турлича услубдаги жамоалар тўқнаш келади. Эҳтиёткорликни унутмаган ҳолда одатдагидек ҳужумкор футбол намойиш этишга уринамиз. Рақибнинг кучли тарафларини инобатга олиб, шунга мос ўйин ташкил этишга ҳаракат қиламиз.

Уч футболчининг майдонга тушиши борасида юз фоиз жавоб бера олмайман. Карим Будаиф, Юсуф Мсакни ва Нам Тай Хида кичик жароҳатлар, оғриқ бор. Лекин тиббий штабимиз уларни баҳсга яхши тайёрлаш учун қўлдан келган барча имкониятни ишга солади. Улар эртага бизга ёрдам беришади деб умид қиламан.

К.БУДАИФ: — Биз ҳозир маълум бир меъёрга тушиб олдик. Ҳафтасига 2 мартадан ўйинларда майдонда ҳаракат қиляпмиз. Ушбу ҳолат бизга ёрдам беради. Учрашувни ўз майдонимиз, мухлислар қаршисида ўтказамиз. Шунинг учун ҳужумкор, чиройли футбол кўрсатиб, ғалаба қозониш бош мақсадимиз. “Пахтакор”нинг олдинги ўйинларини кўздан кечирдик. Улар тезкор ва кам хатога йўл қўйишларини кўрдик.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 20:43, 02.04.2013.
Ўқилди: 4653 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3914]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3439]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3237]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3014]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2797]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2794]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2544]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2422]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2403]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2136]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик