Кечагина Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Френки де Йонг жароҳати сабаб Евро-2024'ни ўтказиб юбориши маълум бўлганди.
"Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, нидерландиялик футболчи тўпиғидан қайта-қайта жароҳат олганига қарамай, операция қилдиришни рад этиб келмоқда. У консерватив даволанишни афзалроқ кўради.
Аввалроқ УЕФА «Барса»га Френкининг жароҳати сабаб 50 000 евро пул тўлаши маълум бўлганди.