«Барселона» ярим ҳимоячиси Хави чемпионлар лигаси доирасидаги «ПСЖ»га қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.
«Биз ўйинни бошқаришимиз ва уни ютиб олишимизни ҳис қилдик. Сўнги сонияда ўтказиб юборилган гол бизга зарба бўлди.
Бир томондан ўйиндан олдин биз дурангга рози эдик, шунинг учун ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Кейингги ўйинда «Милан» билан жавоб учрашувидаги каби ҳаракат қилишга уриниб кўрамиз»,- дейди Хави.