Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Фотиҳ Терим: «Реал» қандай ўйнашини олти яшар бола ҳам билади»

Баҳо:
+ | -

«Галатасарой» устози Фотиҳ Терим бугун бўлиб ўтадиган «Реал»га қарши ўйин билдирар экан, рақиб жамоанинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

— «Реал»га қарши ўйиндан нималарни кутаяпсиз?
— Жуда қийин ўйин бўлади. Биз нафақат дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши, балки энг яхши мураббийлардан бирига қарши ҳаракат қилишимиз керак бўлади.

— «Реал»ни енгиш учун қандай режангиз бор?
— «Реал»нинг ўйинига ортиқча баҳо беришнинг ҳожати йўқ. Уларнинг кимлигини ҳамма билади. Ҳаттоки, олти яшар бола ҳам «Реал»нинг қандай ўйнашини билади.

— Ундай бўлса, нега рақибингизнинг «Мальорка»га қарши ўйинини кузатиш учун бордингиз? Ўша учрашувдан нималарни ўргандингиз?
— Мен «Мальорка»га нисбатан кучли бўлган жамоани кўрдим. Бир бош устун десам ҳам бўлади. «Барселона» ҳамда «Реал» дунёнинг энг буюк жамоалари бўлиб, улар одатда шундай ўйин кўрсатишади.

— «Галатасарой»ни Туркиянинг «Барселона»си деб аташмоқда. Жамоа ҳам айни шунга ўхшаш ўйин кўрсатмоқда. Айтингчи «Реал»га қарши «Барселона»га хос ўйин кўрсатиш фойда қилармикан?
— Биз мухлисларимиз биздан фахрланадиган ва эслаб юрадиган ўйин кўрсатмоқчимиз. Биз ҳар қандай вазиятда ўйин услубимизни ўзгартира оламиз. Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз.

Манба: www.marca.com
Киритилди: 16:26, 03.04.2013.
Ўқилди: 7429 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик