Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

«Пахтакор» сўнгги дақиқаларда мағлубиятга учради

Баҳо:
+-4 | -

"Пахтакор" Чемпионлар лигасининг 3-турида "Лахвия" билан тенгма-тенг ўйнаб, аламли тарзда мағлуб бўлди. "Пахтакор" футболчиларидаги тажрибасизлик ва дарвозабоннинг қўпол хатоси мағлубиятга олиб келди.

Ўйинни қатарликлар фаол бошлашди ва бу фаоллик учрашувнинг 21-дақиқасига келиб уларга наф келтирди. Иссиар Диа жарима майдончаси ташқарисида тўпни чап оёғига тўғрилади ва айланма тарзда дарвозанинг олис бурчагига зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди.

Шундан сўнг "Пахтакор" футболчилар аста-секин ўйин суръатини тенглаштириб боришди ва биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганида мезбонларнинг голига ўхшаш гол билан ҳисобни тенглаштиришди. Бурчак зарбасидан кейин тўп жарима майдончаси ташқарисида турган Ғулом Ўруновга келиб тушди ва унинг иккинчи зарбасидан сўнг тўп дарвоза бурчагига кириб кетди.

Иккинчи бўлим  бутунлай бошқача суръатда ўтди. "Пахтакор" 80-дақиқагача майдон эгаларини тўпсиз қолдиришди. Бу вазиятда араблар нима қилишни билмай, фақат пайт пойлашга мажбур бўлишди. Афсуски, тошкентлар тўп назоратини ўйин охиригича ушлаб тура олмадилар. Тажрибали Куинтана жуда қийин вазиятдан бош билан Темур Жўраевни доғда қолдира олди.

Ўйиннинг 90-дақиқасида пахтакорчилар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аммо ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирган Мерзляков ўзи дарвозага зарба бериш ўрнига тўпни шерикларига узатишга қарор қилди. Тўпни ҳимоячи қайтариб юборди. Ушбу тўпни майдон марказида "Пахтакор" ҳимоячиси эгаллаб олдию, аммо қатарлик футболчи таъқиби остида уни ортга - дарвозабонга қайтарди. Жўраев тўпни кучли зарб билан тепиб юбориш ўрнига ҳужумчини алдашга қарор қилди. У битта футболчини алдадию, аммо иккинчисига тўпни олдириб қўйди. Ҳужумчининг дарвоза томон йўллаган зарбасини Исматуллаев қайтариб қолди, бироқ Куинтана такрорий зарба билан ўйин тақдирини ҳал қилиб қўя қолди — 3:1.

Гуруҳнинг иккинчи баҳсида эса БААнинг "Аш-Шабоб" клуби ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал-Иттифоқ" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

3-турдан кейин "Лахвия" ҳисобидаги очколар сони 7тага етган бўлса, "Пахтакор" 6 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Азиз Ҳайдаров жамоадошлари эса дастлабки ғалабани қўлга киритиб, 3-ўринга кўтарилиб олишди.

ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ. "В" ГУРУҲИ. 3-ТУР
"ЛАХВИЯ" (Қатар) - "ПАХТАКОР" (Ўзбекистон)
Голлар: Диа (21), Куинтана (83, 90) — Ғулом Ўрунов (40)
"Лахвия": Клауде Амин, Даме Траоре, Карим Будиаф, Кингамбо Тресор, Аҳмад Ёссир Абдулраҳмон, Одил Аҳмад, Себастян Сория Куинтана, Мажид Буғерра, Нам Тэ Хи, Лиуз Мартин, Иссиар Диа
"Пахтакор": Темур Жўраев, Акбар Исматуллаев, Владимир Козак, Даврон Ҳошимов, Александр Мерзляков, Ғулом Ўрунов, Жамшид Искандаров, Кахи Махарадзе, Игорь Сергеей, Ойбек Қиличев, Санъат Шихов
Бош ҳакам: Тома Маасаки (Япония)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Лахвия 3 2 1 0 5-2 7
2 Пахтакор 3 2 0 1 3-3 6
3 Аш-Шабоб (БАА) 3 1 0 2 2-3 3
4 Ал-Иттифоқ 3 0 1 2 0-2 1
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:30, 03.04.2013.
Ўқилди: 10566 марта.
Фикрлар: 94 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3726]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2842]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1988]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1864]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1834]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1583]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1544]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1472]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1460]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1316]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.