Италиянинг учта топ-клуби "Арсенал" ва Польша терма жамоаси ҳимоячиси Якуб Кивёрнинг трансферига қизиқиш билдирмоқда.
Хабарларга кўра, 24 ёшли футболчи кўпроқ ўйин вақтини олишни истамоқда ва клубни тарк этиш истагини билдирмоқда. Хабар қилинишича, "Арсенал" ҳимоячи учун 20–25 миллион евро сўрамоқда, "Ювентус" ва "Наполи" Польша терма жамоаси футболчисига қизиқиш билдиришган.
Якуб Кивёр 2023 йилнинг қишида "Среция"дан "Арсенал"га ўтган эди. Ўтган мавсумда 24 ёшли футболчи барча турнирларда 30 та ўйин ўтказиб, битта гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.