Португалия футбол федерацияси техник директори Хосе Кусейру ҳужумчи Криштиану Роналдунинг терма жамоа учун аҳамияти ҳақида гапирди.
11 июнь куни Португалия Ирландияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Роналду 50 ва 60-дақиқаларда дубл қайд этди.
"Шубҳасиз, Криштиану ҳали ҳам ажойиб атлет, у асосий ўйинчи. Криштиану буни Ирландияга қарши баҳсда исботлаб, иккита гол урди.
Унга ўхшаган бошқа футболчини топиш қийин, бу бизга қувонч бағишлайди", - дея Кусейронинг сўзларини келтиради Al Nassr Zone.