Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Леон Горецка фаолиятини давом эттиришнинг устувор варианти ҳақида қарор қабул қилди.
Журналист Максимилиан Кох берган маълумотларга кўра, немис футболчиси ўз клубини ўзгартириш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпти.
Футболчи Мюнхенда ўзини қулай ҳис қилмоқда ва кетишни истамаяпти. Манбанинг хабар беришича, Горецка янги мураббий Венсан Компани билан мавсумолди машғулотлари бошланишидан олдин гаплашади ва унинг келажаги ҳақида маълумотларни аниқлаштириб олади.
Леоннинг шартномаси 2026 йилгача тузилган.