Кириш Регистрация
21/06 00:00 Испания 1-0 Италия
21/06 05:00 Аргентина 2-0 Канада
21/06 18:00 Словакия 1-2 Украина
21/06 20:00 ОКМК 4-2 Пахтакор
21/06 20:00 Бунёдкор 1-1 Олимпик
21/06 21:00 Польша 1-3 Австрия
22/06 00:00 Нидерландия - Франция
22/06 05:00 Перу - Чили
22/06 18:00 Грузия - Чехия
22/06 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
22/06 20:00 Динамо - Андижон
22/06 21:00 Туркия - Португалия
23/06 00:00 Бельгия - Руминия
23/06 03:00 Эквадор - Венесуэла
23/06 06:00 Мексика - Ямайка
24/06 00:00 Шотландия - Венгрия
24/06 00:00 Швейцария - Германия

Испания прокуратураси Анчелотти учун 5 йиллик қамоқ жазосини сўради

Баҳо:
+ | -

Испания прокуратураси солиқ фирибгарлиги учун "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти учун 5 йил қамоқ жазосини талаб қилиб, дастлабки талабни кучайтирди. "Реал Мадрид" бош мураббийи гўёки оффшордаги имиж ҳуқуқидан тушган даромадни яширган.

Аввалроқ Испания прокуратураси “Реал” бош мураббийи имиж ҳуқуқидан тушган даромад солиқларини тўлашдан бўйин товлагани учун 4 йилу 9 ой қамоқ жазосини сўрагани хабар қилинганди. Айбловга кўра, Анчелотти 2014-2015 йиллар давомида 1 миллион евродан ортиқ солиқларни яширган.

El Mundo нашри хабарига кўра, прокуратура италиялик мураббийнинг жазосини 5 йилга кўпайтиришни сўраган.

Тергов маълумотларига кўра, Анчелотти Виржиния оролларидаги офшор компаниялари орқали имидж ҳуқуқидан тушган даромадни яширган. Vapia Limited компанияси орқали Карло "Реал"дан имиж ҳуқуқи учун икки миллион евродан ортиқ маблағ олди. Қолаверса, айни компания орқали мадридликлар устози умумий қиймати 2,5 миллион еврога тенг бир нечта шартномаларни амалга оширди.

Прокурорларнинг фикрича, Анчелотти 2014 йилда 386 361,93 евро ва 2015 йилда 675 718,76 евро миқдоридаги солиқ фирибгарлигини содир этган. Биринчи жиноят учун улар 2 йил, иккинчиси учун - уч йил қамоқ жазосини талаб қилади.

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи ҳимояси қайд этишича, Анчелотти талаб қилинган гаров пулини аллақачон тўлаб бўлган, бу ҳеч қандай айблов ҳужжатларида ўз аксини топмаган. Шу муносабат билан адвокатлар прокуратуранинг жазони енгиллаштириш бўйича сўровларини зудлик билан қайта кўриб чиқишни сўрашади, чунки Анчелотти аллақачон сумманинг катта қисмини қоплаган.

Киритилди: 17:57, 13.06.2024.
Ўқилди: 9819 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.