Германия терма жамоаси сардори Илкай Гюндоган 2024 йилги Европа чемпионатида илк голни уришни хоҳлайсизми, деган саволга жавоб берди.
Турнир 14-июнь, жума куни бошланади.
"Албатта, биринчи бўлиб гол уришни истардим. Бироқ, жамоадошим биринчи голни урса, хурсанд бўламан.
Асосий мақсад ўйинда ғалаба қозониш", - дея Гюндоганнинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.