Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Максим Шацких: «300та ўйин — 300та гол эмас»

Баҳо:
+ | -

"Черноморец"нинг ўзбекистонлик футболчиси Максим Шацкихнинг Украина чемпионатларида ўйинлар сони 300тага етди.

— Юбилей ўйин муносабати билан сизда қандай ҳиссиёт бор?
— Очиғини айтаман, ҳеч қандай ҳиссиёт йўқ. Бундай юбилей ўйин кутаётганини билардим. Буни бироз кутдим, аммо ҳеч қандай ғайритабиий нарса рўй бергани йўқ. Агар 300та гол урганимда — бу бошқа гап.

— Дарвоқе, голлар сони бўйича. Ҳисобингизда Премьер-лигада 118та гол бор ва Сергей Ребровдан бироз ортда қоляпсиз. Биринчи ўринга чиқиб олиш истаги бўлса керак?
— Ҳеч нарсани яширмайман, шахсий натижалар борасида ўз олдимга ҳеч қандай мақсад қўймайман. Менга кўпроқ жамоавий ўйин ёқади. Собиқ жамоадошимдан голлари сони бўйича 5та голга ортда қолаётганимни биламан. Менга бу ҳақда доимо эслатиб туришади. Аммо шахсий рекордлар ҳақида ўйлаш — бу худбинлик. Боз устига, аввалдан ниманидир режалаштирсам, у амалга ошмайди.

— Легионерлар орасида ҳали ҳеч ким Украина чемпионатида бунча ўйин ўтказмаган, бунча гол урмаган. Менимча, украиналик эмаслигингизни унутиб юборган бўлсангиз керак а?
—Мен ҳар доим Украина Ўзбекистондан кейин менинг иккинчи Ватаним эканини таъкидлаб келганман. Мен 16-17 ёшимдан бери шу ердаман. Бошқача бўлиши мумкинми? Фаолиятимни якунлаганимдан кейин шу ерда қолиш ҳақида аллақачон қарор қабул қилиб бўлганман. Украинада туғилган қизим учун эса бу ер унинг Ватани.

— "Динамо"га қарши Одессада кечган баҳс ҳақида нима дея оласиз?
— Кўпроқ нарсани истагандик. Гол уриш учун имкониятга эга бўлгандим. Умуман, рақиб кучли эди, аммо натижа бошқача бўлиши ҳам мумкин эди.

— Собиқ жамоадошларингизга қарши бу сафар ўйнаганингизда қандайдир ҳиссиётлар бўлдими?
— Ҳеч қандай. Тўғри, қалбан ўзимни икки баравар куч билан ўйнашга мажбур қиламан, ҳаттоки кўп куч йўқотсам ҳам. Умуман олганда эса, рақиб ажратиб ўтирмайман. "Динамо" қарши ўйин ҳам навбатдаги учрашув бўлди холос. Ундан ортиқ эмас.

— "Шахтёр" ва "Динамо"га қарши ўйинлар "Черноморец" учун муваффақиятсиз кечди. Бу ўйинлар бир-бирига ўхшаш бўлдими?
— Улар мутлақо турлича ўйинлар. Донецкликларга қарши сафарда ўйнаган бўлса, "Динамо" билан ўз майдонимизда ўйнадик. Мураббийлар томонидан ўйинларга танланган тактикалар ҳам бир-биридан фарқ қиларди. Боиси, рақибларнинг ўйин услублари турлича. Тўғри, ҳар иккала ўйинда босим бирдек юқори бўлди. Барча қўлидан келган энг яхши ишларни кўрсатишга ҳаракат қилди. Ҳозирча ўйлаган нарсамиз амалга ошмади. Менимча, ҳозирги кунда жамоанинг имкониятларидан ортиқ нарса талаб қилинмоқда. Максимал вазифалар ҳеч кимга халал бермайди. Натижа албатта бўлади, агар у танланган йўлга муносиб бўлса. Сўнгги 2та ўйиндан кейин юзага келган хулосани кейинги ўйинларда тўғрилаймиз, деган умиддаман. Юқори вазифалар турибди ва биз уларни бажаришимиз керак.

— Максим, яна еврокубокларда ўйнашни истармидингиз?
— Албатта, акс ҳолда чемпионатда иштирок этишдан мақсад қолмайди. Шунчаки, ўйиннинг ўзи учун ўйнаш мумкину, аммо спортнинг моҳияти бошқа нарсада. Қандайдир мақсад бўлиши лозим. Албатта, Премьер-лигада қолиш, кучли ўнликка кириш каби мақсадлар эмас, ҳақиқий юқори мўлжал бўлиши керак. Ҳозирги "Черноморец" буни эплай олади ва мен ҳам ўзимни халқаро мусобақаларда яна синаб кўришга тайёрман.

— "Арсенал" чемпионатдаги иштирокини давом эттирганидан кейин сиз Одессага ўтганингиздан афсусланганингиз ҳақида хабар тарқалди...
— Мен бу ҳақида эшитмадим. Бундай гап-сўзлар бўлса ҳам, улар мендан чиқмаган. Барчаси бир текис ўз навбати билан амалга ошмоқда. Дастлабки турларда мураббийнинг тактик Роман Григорчукнинг ўйланмалари туфайли майдонга тушмагандим. Ўртамизда ҳеч қандай муаммо ёки тушунмовчилик йўқ. Клуб раҳбарияти томонидан ўзимга нисбатан илиқ муносабатни ҳис қиляпман. Шаҳар ҳам менга ёқмоқда. Юқори натижага эришиш учун барча шароит яратилган.

— "Черноморец" бош мураббийи "Динамо"га қарши ўйиндан кейин энди бор эътибор "Заря" билан бўладиган ўйинга қаратилганин айтиб ўтди...
— Луганск шаҳри жамоаси ўз уйида ҳам, сафарда ҳам яхши таассурот қолдирмоқда. "Заря" таркибида "юлдузлар" бўлмасада, жамоа олдига аниқ вазифалар қўйилмаган бўлсада, у барча олдида қийин ва ноқулай рақиб сифатида гавдаланади. Шундай бўлсада, "Черноморец" олдига қандайдир фантастика натижалар эмас, Луганскда 3 очкони қўлга киритиш мақсади қўйилган.

Манба: www.sport.ua
Киритилди: 12:45, 04.04.2013.
Ўқилди: 4858 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.