Нури Шахин Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи бўлади, деб хабар беради "Bild".
Таъкидланишича, томонлар шартнома шартлари ва молиявий тафсилотларни муҳокама қилишлари керак, аммо бу муаммо бўлмайди - келишув имзоланади.
Олдинроқ Эдин Терзич «Боруссия» бош мураббийи лавозимини тарк этганди. 41 ёшли мутахассис шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўради. Клуб биргаликда муҳокамадан сўнг унинг илтимосини бажарди.