Ҳимоячи Габриэль Паулиста "Атлетико"ни тарк этиб, "Бешиктош"га ўтиши мумкин. Турк клуби ўзининг расмий сайтида 33 ёшли бразилияликнинг трансфери бўйича музокаралар бошланганини тасдиқлаган баёнот берди.
Аввалроқ, Паулиста Европада нафақат "Атлетико Мадрид", балки "Валенсия", "Вильярреал" ва Лондоннинг "Арсенал" клубларида ҳам ўйнаган. Агар 2023/2024 йилги мавсумни оладиган бўлсак, Паулиста 24 та расмий ўйин ўтказган.
"Бешиктош" шу ёзда Габриэль Паулистани эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин - бразилиялик футболчисининг "Атлетико" билан амалдаги шартномаси июнь ойи охиригача амал қилади.