"Жирона" ва Украина терма жамоаси ҳужумчиси Артём Довбик Туманли Албионга ўтиши мумкин.
Инсайдер Руди Галеттининг хабар беришича, 26 ёшли марказий ҳужумчига Лондоннинг “Арсенал” клуби қизиқиш билдирмоқда.
"Канонирлар" Испания чемпионатининг тўпурари ҳақида маълумот йиғиб бормоқда. "Арсенал"нинг Довбик учун курашдаги асосий рақиблари "Атлетико Мадрид" ва "Наполи"дир.