“Байер” клуби тарихидаги энг яхши мавсумни ўтказди – жамоа илк бор Германия чемпиони бўлди, шунингдек, мамлакат кубогини ҳам қўлга киритди. Айни пайтда, мавсум бошланишидан олдин ҳаммаси деярли парчаланиб кетди - жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо айтганидек, у баъзи футболчиларни бошқа клубларга кетишдан қайтаришга мажбур бўлди:
- "Байер"даги биринчи қисман мавсумим якунида бошқа клублардан таклиф олган футболчилар бўлди. Мен уларни ишонтиришим керак эди - илтимос, биз билан қолинг! Мен уларни менга ишонишларига ишонтирдим. Баъзиларни ишонтириш учун кўпроқ вақт керак бўлди. Лекин якунда ҳамма қолди ва сиз натижани кўрдингиз", - дея Хаби Алонсо сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.