Мирослав Клозе "Нюрнберг"га мураббий бўлди ва янги лавозимдаги илк интервюсида у нима учун клубни танлаганини тушунтириб берди. Клозенинг сўзларига кўра, у иккиланмасдан деярли дарҳол таклифга рози бўлган.
"Анъана, иштиёқ ва содиқ мухлислар. Мен Нюрнбергга доимо боғлаганман. Бу таклифни иккиланмасдан қабул қилдим. Клубда тараққиёт учун мақбул база, ёшлар билан ишлаш учун шароит яратилган, бу эса порлоқ келажак гаровидир", дея Клозе сўзларини келтирмоқда derbyderbyderby.it.
Клозе 2014 йилда Германия терма жамоаси билан жаҳон чемпионига айланганди.