"Барселона" марказий ҳужумчиси Марк Гиу фаолиятини Ла Лиганинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин.
Sport нашри хабарига кўра, "Севилья" "кўк-анорранглилар"нинг 18 ёшли ҳужумчисини келаси мавсум учун ижарага олмоқчи.
Гиунинг каталонияликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунланади. Transfermarkt уни 7,5 миллион еврога баҳолайди.