"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Майк Ричардс Фил Фоден Англия терма жамоаси сафида ўйнай олмаганидан афсусда.
24 ёшли ярим ҳимоячи "Манчестер Сити"да ажойиб мавсум ўтказди ва АПЛнинг энг яхши футболчиси унвонини қўлга киритди.
"Шаҳарликлар" етакчиси Евро-2024 гуруҳ босқичининг биринчи турида Сербияга қарши ўйинда Англия терма жамоасининг асосий таркибидан жой олди, бироқ Ричардснинг сўзларига кўра, у ўзининг энг яхши хусусиятларини кўрсата олмади.
"Фоден даражасидаги ўйинчининг ўйиндан чиқиб кетиши ва кейин темпга қайтиши мени хафа қилади.
Биз унинг имкониятларидан максимал даражада фойдалана олмаганимиз жуда ачинарли", - дея Ричардснинг сўзларини келтирган BBC.