Украина терма жамоаси устози Сергей Ребров жамоасининг Европа чемпионатидаги омадсиз дебюти ҳақида фикр билдирди.
Украиналиклар руминияликларга 0:3 ҳисобида ютқазишди, аммо Ребровнинг фикрича, бу фалокат эълон қилиш учун сабаб эмас:
"Биз бугун мағлуб бўлдик, таҳлил қиламиз ва ўйлаймиз. Бу охирги ўйин эмас. Ўйиннинг айрим қисмларида рақибга ютқаздик.
Бошланиш яхши бўлди, лекин кейин босим ўз таъсирини кўрсатди ва хатолар бошланди. Бизда тўғри хулоса чиқариб, кейинги, бундан ҳам муҳимроқ ўйинга тайёргарлик кўрадиган топ футболчилар бор", - дея Ребровнинг сўзларини келтиради BBC Sport.