Франция терма жамоаси ҳимоячиси Вильям Салиба Евро-2024 доирасидаги Австрия устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) жамоа муваффақиятида ярим ҳимоячи Н'Голо Кантенинг ҳиссасини юқори баҳолади. Канте учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
“Канте йиғин бошиданоқ мени ҳайратда қолдирди. Бундай ўйинчилар билан мулоқот қилиш менга завқ бағишлайди", - дея Салибанинг сўзларини келтиради L'Equipe.