Евро-2024 доирасидаги Чехия терма жамоасига қарши ўйин куни Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Пепе 41 ёшу 112 кунлик эди. Португалиялик футболчи Европа чемпионати рекордини ўрнатди ва турнирнинг финал босқичида майдонга тушган энг кекса футболчига айланди.
Португалиялик футболчи аввалги рекордчи венгриялик дарвозабон Габор Киралидан деярли 1 йил катта бўлган ҳолда майдонга тушди. Португалия терма жамоасининг яна бир футболчиси Криштиану Роналду ҳам Лотар Маттеусни қувиб, кучли учликка кирди.
Евро-2024'га яна 38 ёшли тўрт нафар футболчи етиб келди. Хорватиялик Лука Модрич ва германиялик Мануэль Нойер аллақачон майдонга тушишган бўлса, испаниялик Хесус Навас ва грузиялик Гиорги Лория биринчи турда захирада қолди.