Португалия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Пепе жамоасининг Чехияга (2:1) қарши учрашувдаги ўйинини юқори баҳолади.
Роберто Мартинес шогирдлари гуруҳ босқичининг биринчи турдаги ўйинда 92-дақиқада ғалаба тўпини киритишди – Франсишку Консейсау гол урди. 41 ёшли Пепе бутун ўйинни майдонда ўтказди ва Европа чемпионати тарихидаги энг кекса футболчига айланди.
"Бу оғир оқшом. Биз қаттиқ меҳнат қилдик, лекин бундай азобларга лойиқ эмасдик. Деярли бутун ўйин давомида биз ўйинни назорат қилдик ва гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам хотиржамликни сақлаб қолдик. Чехиянинг ҳимоядаги бундай ишончли ўйинига қаршилик кўрсатиш қийин эди – биз кўп ҳаракат қилишимиз керак эди, аммо мақсадимизга эришдик", — деди Португалия терма жамоаси фахрийси.