Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Про Лигада хато қилган ҳакам "Бунёдкор" - "Олимпик" учрашувидан олиб ташланди

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 18 июнь санасида Про лига 2024 йилги мавсумнинг 13-тури доирасида "Дўстлик" - "Қўқон-1912" баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувдан сўнг учрашув охиридаги баҳсли пенальти бўйича чиқарилган ҳакам қарори кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур ҳолат бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва баҳсли вазият таҳлил қилинди.

"Дўстлик" - "Қўқон-1912" ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Дўстлик" - "Қўқон-1912" қарама-қаршилигининг 90+4-дақиқасида меҳмонлар аъзоси майдон эгалари жарима майдонида тўпни эгаллаб олди, аммо бу вазиятда мезбонлар вакили унга нисбатан қўполлик ишлатиб, тўпни олиб қўйди. Бош ҳакам Иброҳим Исмоилов пенальти белгиламади ва учрашувни давом эттиришга қарор қилди.


Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу ҳолатда ҳимоячи тўпни олиб қўйишда фол қайд этган ва реферининг 11 метрлик жарима зарбаси белгилаши учун асос етарли эди. Ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Иброҳим Исмоилов Суперлига 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Олимпик" беллашувида бош ҳакам сифатида қайд этилганди. Бироқ унинг мазкур хатоси сабаб тайинловга ўзгартириш киритилди. Янги тайинловга кўра, "Бунёдкор" - "Олимпик" баҳсини Абдурашид Худойберганов бошқариб боради.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Марказ шуни маълум қиладики, "Дўстлик" - "Қўқон-1912" ўйинидаги бош ҳакамнинг қарори ўрганиб чиқилди ҳамда тегишли жазо чорасини кўриш учун ҳакамлар қўмитасига оширилди.

Киритилди: 17:56, 19.06.2024.
Ўқилди: 925 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.