Кириш Регистрация

Ўзбек таэквондосида тарихий воқеа содир бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбек таэквондосида навбатдаги тарихий воқеа: Миллий терма жамоамиз Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун бешинчи йўлланмани ҳам қўлга киритди. Никита Рафалович Олимпиадага боради!

Таеквондо WТ бўйича +80 кг вазн тоифасида Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович Париж Олимпиадаси лицензиясига эга чиқди.

Халқаро Олимпия қўмитасининг Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этадиган нейтрал мақомдаги россиялик спортчилар рўйхатида таэквондочилар қайд этилмади. Катта дубулға турнирида лицензияларни қўлга киритган россиялик спортчиларнинг ўрнига, Олимпия рейтингида энг яхши ўринларни қайд этган спортчиларга квота тақсимлаб берилди. Бу ҳолатда +80 кг вазн тоифасидаги рейтингда олтинчи ўринни қайд этган ҳамюртимиз, Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси Никита Рафалович ҳам йўлланмага эга чиқди.

Эндиликда Париждаги Олимпиадада таеквондо WТ бўйича миллий терма жамоамизнинг беш нафар спортчиси ғолиблик учун кураш олиб боради! Шубҳасиз, бу Ўзбек таеквондосидаги энг яхши натижадир. Боиси, шу пайтгача ўтказилган Олимпия ўйинарида таеквондочиларимиз 4 тадан зиёд йўлланмага эга чиқмаган эди.

Париж-2024 Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимиз:

Улуғбек Рашитов (68 кг)
Жасурбек Жайсунов (80 кг)
Никита Рафалович (+80 кг)
Озода Собиржонова (67 кг)
Светлана Осипова (+67 кг).

Бундан ташқари, спортчиларимиз дунёнинг энг кучли учта термаси қаторида Олимпия ўйинлари тарихида илк бор ташкил этилаётган кўргазмали микст дастурида ҳам иштирок этишини алоҳида таъкидлаш лозим.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:22, 19.06.2024.
Ўқилди: 761 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик