"Фиорентина" Астер Вранксни сотиб олишга яқин турибди.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсумни "Вольфцбург"да ўтказган ва Евро-2024 учун Бельгия терма жамоасига киритилган. Шунингдек, у 2022/23 йилги мавсумда “Милан”да ижара асосида ўйнаган.
Немис клуби 21 ёшли футболчини 10 миллион еврога баҳоламоқда, бироқ унинг нархи бонусларни ҳисобга олган ҳолда 7-8 миллион еврога туширилиши мумкин.
"Фиорентина" ва футболчи ўртасида аллақачон келишув мавжуд, бу муаммони клуб даражасида ҳал қилиш учун қолади.
Ўтган мавсумда Вранкс Бундеслига ва Германия кубогида 26та ўйин ўтказиб, бирорта ҳам гол урмаган.