Мадриднинг “Атлетико” клуби “Болонья” ҳимоячиси Риккардо Калафьори билан шартнома имзоламоқчи.
Мадрид клуби спорт раҳбарияти икки нафар ҳимоячини харид қилиш устида ишламоқда. "Сосьедад" футболчиси Робин Ле Норманд билан шартнома имзолаш устувор вазифа ҳисобланади.
"Атлетико" "Байер" футболчиси Пьеро Инкапиэни чап марказий ҳимоячи лавозимига кўриб чиқмоқда, бироқ немис клуби 50 миллионга яқин сумма сўрамоқда.
AS хабарига кўра, Мадрид клуби раҳбарияти 22 ёшли ҳимоячи Риккардо Калафьорини трансфер қилиш мақсадида "Болонья" билан боғланган.
Шунингдек, футболчига “Ювентус” қизиқиш билдираётгани ва ҳимоячи аллақачон Турин клубига ўтишга оғзаки розилик бергани маълум бўлди.