Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Данияга қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди ва вингер Жуд Беллингемнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
"Беллингем билан ишлаш жуда ёқимли. Лекин ҳамма ўз ҳиссасини қўшиши керак. Жамоанинг муваффақияти бир футболчига боғлиқ бўлиши мумкин эмас. Биз уч йил олдингидан кучли эканлигимизни исботлашимиз керак. Бизда яхши ўйинчилар борлигини биламиз ва биз биринчи ўйиндагидан яхшироқ ўйнай оламиз.
Мен ҳеч қачон учрашувда ким фаворит эканлигини ҳақида ўйламайман. Асосийси, аниқ бир кунда юқори сифатли ўйин кўрсатиш", - деди Саутгейт УЕФА матбуот хизматига.
Дания ва Англия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 20 июнь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.